Ўзбекистонда битта ўқитувчига ўртача нечта ўқувчи тўғри келмоқда
23 Июнь 19:12

Ўзбекистонда битта ўқитувчига ўртача нечта ўқувчи тўғри келмоқда

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатда битта ўқитувчига ўртача нечта ўқувчи тўғри келишини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform расмий қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/2022 ўқув йили бошига умумтаълим муассасаларида битта ўқитувчига ўртача тўғри келадиган ўқувчилар сони:

— Тошкент шаҳри – 18 нафар

— Андижон вилояти – 14 нафар

— Тошкент вилояти – 14 нафар

— Фарғона вилояти – 13 нафар

— Самарқанд вилояти – 13 нафар

— Наманган вилояти – 13 нафар

— Сирдарё вилояти – 13 нафар

— Бухоро вилояти – 11 нафар

— Сурхондарё вилояти – 12 нафар

— Хоразм вилояти – 11 нафар

— Қашқадарё вилояти – 11 нафар

— Жиззах вилояти – 11 нафар

— Қорақалпоғистон Р. – 9 нафар

— Навоий вилояти – 9 нафар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив