+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Ўзбекистонда чет элликларни рўйхатга олиш тартиби олиб ташланади

10 Декабрь 17:53
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда чет элликларни рўйхатга олиш тартиби олиб ташланади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон мамлакат ҳудудига кириб келган чет элликларни рўйхатга олиш тартибини олиб ташлаши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталига жойлаштирилган ЎР Президенти фармони лойиҳасига кўра, 2020 йил 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонга 30 суткагача муддатга келган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги йўқ шахсларни рўйхатга олиш тартибини олиб ташлаш кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, чет элликларнинг мамлакат ҳудудида бўлиши ва ўз вақтида чиқиб кетиши Ўзбекистон давлат чегарасидан ўтган пайтда мажбурий тўланадиган туристик солиқнинг тўланганлигини текшириш орқали назорат қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистонда ҳам шундай чора-тадбирлар амалга оширилганди. Жорий йил октябрь ойида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев чет эл фуқароларини мажбурий рўйхатга олиш тартибини олиб ташлаш ҳақида буйруқ берганди. Президентнинг таъкидлашича, хорижий меҳмонларни чегара назоратидан ўтказишнинг ўзи уни рўйхатга олиш ҳисобланади.

Муаллиф: Мирас Қуандиқов


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив