Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар
12 Январь 13:16

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1991 йилда республикада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этган.

Таъкидланишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонинг доимий аҳолиси сони 35 271 276 кишини ташкил этган.

Бундан 17 527 126 нафарини аёллар, 17 744 150 нафарини эса эркаклар ташкил этади. Шунга кўра, эркаклар сони аёлларга қараганда 217 минг 24 нафарга кўп.


Янгиликлар

Архив