Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга рухсат берилди
3 Декабрь 19:03

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланишга рухсат берилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда оғирлиги 100 килограммдан кам бўлган дронлардан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга рухсат берилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Вазирлар Маҳкамаси «Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролик ва давлат авиациясида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга фуқаро авиациясида учувчисиз учиш аппаратларига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилди.

Қарорга кўра, дронларнинг максимал парвоз оғирлиги 25 килограммдан ва қишлоқ хўжалиги ишлари учун учувчисиз учиш аппаратлари бундан мустасно, уларнинг парвоз оғирлиги эса 100 килограммдан ошмаслиги керак.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив