+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди

30 Июль 16:08
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев «Ўзбекистон 24» телеканалига маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди 50 дан ортиқ жаҳон кино юлдузлари Тошкентда ўтказиладиган халқаро кинофестивалнинг фахрий меҳмонлари бўлишади Ўзбекистонда талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

«Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди. Сифатини текшириш учун Россиядаги Н.Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий марказига юборилган. Бу зарур процедура, у ҳамма жойда амалга оширилади. Энди биз текширув натижасини кутмоқдамиз, шундан кейин республикамизда тўлиқ ишлаб чиқаришни амалга ошириш мумкин бўлади»,- деди Б.Юсупалиев.

Унинг таъкидлашича, вакцина Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Жўрабек лабораториес фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Биринчи босқичда вакцина Россиядан етказиб берилган хомашёдан ишлаб чиқарилган.

«Биринчи босқичда вакцина Россиядан етказиб бериладиган хомашёдан ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Аммо янги лаборатория қурилиши бошланган, шу туфайли ушбу препаратнинг тўлиқ ишлаб чиқариш цикли Ўзбекистонда ташкил этилади», - деди СЕС раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган эди. Эмлаш учта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca вакцинаси, ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси ва Россиянинг «Спутник-v» вакцинаси.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив