+7 (701) 759 90 19
USD 428.68 EUR 507.21
RUB 5.57 CNY 64.2
Янгиликлар

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хорижга олтин-кумуш олиб чиқишига рухсат берилди

28 Сентябрь 10:00
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг хорижга олтин-кумуш олиб чиқишига рухсат берилди

TASHKENT. Kazinform – «Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎР Президенти Ш.Мирзиёев фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Kazinform ЎР Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналига асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 50 миллионга етди – Ш.Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 64 мингдан ошди– ССВ Ўзбекистонда Александр Македонский қалъаси харобалари топилди

Фармонга мувофиқ, жисмоний шахслар тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига божхона декларациясини тўлдирган ҳолда чекловларсиз олиб чиқиши мумкин.

Фармонга кўра, Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилиб, Марказий банкда Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилди.

Шунингдек, биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизми жорий этилади.



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив