Ўзбекистонни ривожлантириш учун 400 миллион доллар ажратилади
21 Июнь 14:06

Ўзбекистонни ривожлантириш учун 400 миллион доллар ажратилади

TASHKENT. UZA-Kazinform – «Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистонниниг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ЎР Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Norma порталининг хабар беришича, 2021 йил 16 декабрда Жаҳон банки иштирокида «Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш» лойиҳаси доирасида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун:

-Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкидан (ХТТБ) 5 йиллик имтиёзли давр билан 18 йил муддатга $150 млн;

-Халқаро тараққиёт уюшмасидан 5 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга $250 млн миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди.

Давлат бюджети ҳисобидан олинган ушбу кредитлар бўйича қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.
Кредит республика бюджетини молиялаштиришга йўналтирилади. Молия вазирлиги мазкур лойиҳага ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив