Ўзбекистоннинг энг яхши 5 та музейи маълум бўлди
18 Май 11:11

Ўзбекистоннинг энг яхши 5 та музейи маълум бўлди

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 127 тани ташкил этади, деб хабар беради Kazinform қўмита Telegram каналига таяниб.

Статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган топ 5 та музейлар қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси И.В. Савицкий номидаги давлат музейи – 48,3 минг киши;

Темурийлар тарихи давлат музейи – 86,5 минг киши;

Хивадаги «Ичан-Қала» мажмуаси – 211,9 минг киши;

Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси – 399,4 минг киши;

Самарқанд давлат бадиий музей қўриқхонаси – 683,9 минг киши;

Элатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик . Шунингдек, барча музейларга кириш бугун бепул бўлади.

Янгиликлар

Архив