10:20 Тунис қирғоқларида қочқинларни олиб кетаётган кема чўкиб кетди ASTANА. Кazinform – Африка давлатларидан келган 35 нафар муҳожир изсиз ғойиб бўлди. Жума куни уларнинг кемаси Тунис қирғоқларида ҳалокатга учради, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
вчера 12:25 Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида зилзила содир бўлди АNKARА. АNADOLY – Кazinform – Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида маҳаллий вақт билан соат 7:39 да зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар беради.
вчера 11:25 Олимлар Бетховеннинг ДНКсини расшифровка қилишга муваффақ бўлдилар ASTANА. Кazinform - Кембриж университети олимлари гуруҳи немис бастакори Людвиг ван Бетховеннинг ДНКсини расшифровка қилишга(асл маъносини очишга) муваффақ бўлдилар, бироқ унинг бевақт ўлими сабабини аниқ аниқлай олмади. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.
24.03.2023 21:35 Toyota Японияда Camry автомобилларини сотишни тўхтатади ASTANA. Kazinform – Toyota 43 йилдан кейин Японияда Camry автомобилини сотишни тўхтатмоқчи, дея хабар беради Kazinform Nikkei Asia ресурсига таяниб.
24.03.2023 16:19 Шимолий Корея «радиоактив цунами» келтириб чиқарувчи ядро қуролини синовдан ўтказди SEOUL. Yonhap – Kazinform – КХДР жорий ҳафтада «радиоактив цунами» келтириб чиқаришга ва душманларга яширинча ҳужум қилишга қодир бўлган янги сув ости ядро қуролини синовдан ўтказганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Yonhap агентлигига таяниб.
24.03.2023 11:40 Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишларда миллиондан ортиқ киши қатнашди PARIS. Kazinform - Францияда ҳукуматнинг пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш тўғрисидаги қарори туфайли юзага келган инқироз давом этмоқда. Пайшанба куни бутун мамлакат бўйлаб миллиондан ортиқ одам пенсия ислоҳотига қарши намойишларда иштирок этди. Парижда, Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, юз мингдан ортиқ намойишчи кўчаларга чиқди, полиция билан тўқнашувлар бошланди. Бордода мэриянинг эшиги ёндирилди. Бу ҳақда Kazinform BBC таяниб хабар беради.
24.03.2023 10:43 Финляндия президенти НАТОга кириш тўғрисидаги қонунни имзолади ASTANА. Кazinform – Пайшанба куни Финляндия президенти ўз мамлакатининг НАТОга қўшилиши ҳақидаги қонунни имзолади. Ҳужжат 1 март куни парламент томонидан маъқулланди, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
24.03.2023 09:15 Германияда касаба уюшмалари кенг кўламли иш ташлашга тайёрланмоқда BERLIN. Kazinform - Германияда қатновларнинг оммавий бекор қилиниши, темир йўл алоқаларининг тўхтатилиши, жамоат транспортида узилишлар кутилмоқда. Verdi ва EVG касаба уюшмалари ходимларнинг ойлик маошини камида 500 еврога оширишни талаб қилмоқда, дея хабар беради Каzinform dw.cоm га таяниб.
24.03.2023 08:17 Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди АNKARА. Кazinform - Қаҳрамонмараш провинциясининг Гўксун туманида соат 03:39 да 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform Anadoly агентлигига таяниб хабар беради.
23.03.2023 17:05 Ўзбекистонда болалар ўлимига алоқадор фармацевтика компаниясининг лицензияси бекор қилинди ASTANА. Kazinform - Ҳиндистонда Marion Biotech фармацевтика компанияси лицензияси бекор қилинди. Корхона «Док-1 Макс» йўтал сиропини ишлаб чиқарди, шундан сўнг Ўзбекистонда 20 нафар бола ҳалок бўлди. Бундай қарор Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари томонидан қабул қилинди, дея хабар беради Кazinform Press Trust of India агентлигига таяниб.
23.03.2023 16:17 Люксембургда жамоат транспорти бепул қилинганига 3 йил бўлди LYUKSEMBURG. Kazinform - Люксембург жамоат транспорти бепул қилинган дунёдаги биринчи давлат бўлганига уч йил бўлди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
23.03.2023 15:15 Канадада 60 йил ичида биринчи марта аҳоли сонининг рекорд даражада ўсиши қайд этилди ОTTAVA. Kazinform - Канада аҳолиси 2022 йилда тарихда биринчи марта миллиондан ортиқ кишига кўпайди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.
23.03.2023 14:43 Дунёда 761 миллион киши коронавирус билан касалланган - ЖССТ GENEVA. Кazinform - Жорий йилнинг 20 февралидан 19 мартгача 3,7 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 26 мингдан ортиқ киши вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўлганлар сони олдинги 28 кунга нисбатан 46 фоизга, вирусни юқтирганлар сони эса 31 фоизга камайди.
23.03.2023 14:15 АҚШда ноқулай об-ҳаво: Калифорнияда дарахтлар қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди LOS ANJELES. Кazinform - Кучли ёмғир ва қор ёғиши кузатилган Калифорния штатида дарахтларнинг қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform Тhе New York Тimes газетасига таяниб.
23.03.2023 13:39 Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида зилзила содир бўлди АNKARА. АNADOLY – Кazinform – Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш провинциясида 4,3 балли зилзила қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
23.03.2023 11:48 Ҳиндистондаги пиротехника заводида содир бўлган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди NEW-DELHI. SINHUA - Кazinform - Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатидаги пиротехника заводида юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Sinhua агентлигига таяниб хабар беради.
22.03.2023 18:04 Эроннинг шимолида 5,1 магнитудали зилзила юз берди GORGAN. ТАSS-Кazinform - Чоршанба куни Эроннинг шимолида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
22.03.2023 15:41 Европа Комиссияси: Red Bull Европа Иттифоқининг монополияга қарши қонунчилигини бузди VENА. Кazinform – Еврокомиссия (ЕК) Австриянинг энергетик ичимликлар ишлаб чиқарувчи Red Bull компаниясини Европанинг монополияга қарши қонунчилигини бузганликда ва ноқонуний тил бириктирганликда гумон қилмоқда, корпорация офисида тинтув ўтказилди, дея хабар беради Кazinform ТАSSга таяниб.
22.03.2023 13:45 Хитой пойтахтида чанг бўрони содир бўлди BEIJING. Кazinform - Чоршанба куни Хитой пойтахти Пекинда чанг бўрони кузатилди ва об-ҳаво хавфсизлигининг «сариқ» даражаси эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
22.03.2023 11:42 Эквадордаги зилзила оқибатида 13 киши ҳалок бўлди ASTANA. АNADOLY – Кazinform – Эквадорда 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Аnadoly агентлигига таяниб.