Жамоат билан намоз ўқиётганда ниқоб тақиш ёки масофани сақлаш шарт эмас
28 Март 18:59

Жамоат билан намоз ўқиётганда ниқоб тақиш ёки масофани сақлаш шарт эмас

NUR-SULTAN. Kazinform – Бир неча кундан кейин Рамазон ойи бошланади. Бундай ҳолда, Рамазон ойида жамоат билан намоз ўқиётганда ниқоб тақиб, масофани сақлаш шарт эмас. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари, ноиб муфтий Ершат ҳожи Онғар маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, мутахассислар сўнгги пайтларда мамлакатда эпидемик вазият барқарорлашгани ва карантин талаблари бекор қилинаётганини таъкидламоқда. Шу муносабат билан жамоат намозида ниқоб тақиш ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. Намоз вақтида масофани сақлаш ҳам шарт эмас. Яъни, нормал шароитда ўтказишни режалаштирганмиз», — деди ноиб муфтий Ершат ҳожи Онғар.

Унга кўра, бу йилги Рамазон ойида 5 вақт намоз мамлакат масжидларида одатий ҳолда ўқилади.

Муаллиф: Али Ибраев

Янгиликлар

Архив