Жанибек Алимханули ва Дэнни Дигнум жанг олдидан учрашишди
20 Май 16:32

Жанибек Алимханули ва Дэнни Дигнум жанг олдидан учрашишди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханули WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» жаҳон чемпиони унвони учун жанг олдидан британиялик Дэнни Дигнум билан учрашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Кеча боксчилар матбуот анжумани ўтказишди. Уларнинг бўлажак жангга тайёргарликлари ҳақида батафсил сўзлаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули ва Дэнни Дигнум ўртасидаги жанг Лас-Вегасда 22 май куни соат 8:00да бошланади. «Хабар» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жанибек Алимханули 1993 йил 1 апрелда туғилган. 2013 йилги жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳаваскор бокс бўйича чемпион бўлган. 2014 йилда эса Осиё ўйинларида ғолиб чиққан. У 2016 йилдан буён профессионал боксда иштирок этиб келади. Бунгача 11 та жангнинг барчасида рақибларини мағлуб этганди. Улардан 7 таси нокаут билан якунланган.


Адилжан Умбет


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив