Жанубий Кореяда маймун чечаги юқтиришнинг илк эҳтимолий ҳолатлари аниқланди
22 Июнь 13:29

Жанубий Кореяда маймун чечаги юқтиришнинг илк эҳтимолий ҳолатлари аниқланди

SEOUL. Кazinform - Жанубий Кореяда маймун чечаги билан касалланганлиги гумон қилинган дастлабки икки ҳолат қайд этилди, дея хабар беради Кazinform Yonhap ахборот агентлигига таяниб.

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги сешанба куни иккита эҳтимолий ҳолат аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда диагностик тестлар ўтказилмоқда.

Биринчи шубҳали бемор, хорижлик, душанба куни мамлакатга келди. У томоқ оғриғи, терининг шикастланиши ва маймун чечаги вирусининг бошқа мумкин бўлган аломатларидан шикоят қилиб, Пусан ​​шаҳридаги шифохонага борди. Тиббиёт муассасаси ходимлари томонидан бемор зудлик билан касалхонага ётқизилган.

Иккинчиси - маҳаллий аҳоли. Сешанба куни Германиядан мамлакатга келгач, у Инчхон шаҳридаги тиббиёт марказига ётқизилган. Унда касаллик белгилари Жанубий Кореяга келишидан икки кун олдин пайдо бўлган.

Маймун чечаги билан касалланган иккала бемор ҳам ихтисослаштирилган шифохоналарда алоҳида даволанади. Бундан ташқари, беморлар билан яқин алоқада бўлган одамлар учун 21 кунлик мажбурий ўзини-ўзи изоляция қилиш муддати мавжуд.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив