23.03.2023 11:48 Ҳиндистондаги пиротехника заводида содир бўлган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди NEW-DELHI. SINHUA - Кazinform - Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатидаги пиротехника заводида юз берган портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Kazinform Sinhua агентлигига таяниб хабар беради.
22.03.2023 10:05 Покистон ва Афғонистондаги зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ISLAMABAD. ТАSS - Кazinform - Сешанба куни кечқурун Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва провинциясида камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Афғонистон шарқидаги Лағмон провинциясида яна икки киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.
19.03.2023 16:18 Покистонда 10 та одам сув тошқини қурбони бўлди ASTANA. Kazinform – Покистоннинг Балужистон вилоятида тинимсиз ёғаётган ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 10 та киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
06.03.2023 17:15 Ҳиндистонда аҳоли шаҳар чиқиндихонасидаги ёнғиндан чиққан заҳарли тутун исканжасида қолди NEW DELHI. Kazinform - Ўт ўчирувчилар чиқиндини қайта ишлаш заводида содир бўлган ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда, бунинг натижасида Ҳиндистоннинг Керала штатидаги Кочи шаҳрининг кўплаб ҳудудларида заҳарли тутун пайдо бўлди, дея хабар беради Кazinform BBC Newsга таяниб.
06.03.2023 14:50 Покистондаги йирик теракт: 9 полициячи ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди ISLAMABAD. Кazinform - Покистон шарқидаги Балужистон провинциясида содир этилган терактда тўққиз нафар полициячи қурбон бўлди, яна 11 нафари яраланди, дея хабар беради Кazinform CNNга таяниб.
01.02.2023 18:20 Кучли қор ёғиши Ҳиндистон шимолининг бир қисмини фалаж қилмоқда NEW DELHI. Кazinform - Ҳиндистон шимолида кучли қор ёғиши Ҳиндистоннинг кўплаб ҳудудларида кундалик ҳаётга жиддий тўсқинлик қилди, дея хабар беради Kazinform BBC Newsга таяниб.
31.01.2023 16:24 Покистондаги портлаш қурбонлари сони 83 кишига етди, уларнинг аксарияти полициячилардир ASTANA. Kazinform - Покистон шимоли-ғарбидаги Пешовар шаҳридаги масжидда уюштирилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 83 нафарга етди, 150 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг аксарияти полициячилардир, дея хабар беради Kazinform Euronews телеканалига таяниб.
28.01.2023 14:36 Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита қирувчи самолёти ҳалокатга учради ASTANA. Кazinform - Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-30 ва Miragе 2000 қирувчи самолётлари Мадхья-Прадеш штатида ўқув машғулотлари чоғида ҳалокатга учради, деб хабар беради Кazinform РБК агентлигига таяниб.
15.01.2023 12:50 Непалда бортида 72 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради KATHMANDU. Kazinform - Непалда Yeti Airlines авиакомпаниясининг бортида 72 киши бўлган самолёти ҳалокатга учради, бир неча кишининг жасади топилди, дея хабар бермоқда Kazinform Hindustan Times нашрига таяниб.
08.01.2023 09:44 Хитой компанияси Афғонистонда нефть қазиб олади ASTANА. Кazinform – Афғонистон Хитой компанияси билан Амударё ҳавзасидан нефть қазиб олиш бўйича шартнома имзолади.
26.12.2022 14:36 Қозоғистон Покистон бозорига қарийб 80 турдаги маҳсулот экспорт қилади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Покистон бозорига умумий қиймати 411 миллион доллардан ортиқ бўлган 80 га яқин турдаги товарларни экспорт қилмоқчи. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform мухбири хабар берди.
05.11.2022 12:40 Нью-Деҳлини тутун қоплаб олди, мактаблар ёпилди ASTANA. Кazinform - Нью-Деҳли осмони заҳарли тутунга тўлди. Ҳавода хавфли зарралар концентрацияси рекорд даражада бўлгани сабабли Ҳиндистон ҳукумати мамлакат пойтахтидаги мактаб ўқувчиларини масофавий таълимга юборишга қарор қилди, дея хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
31.10.2022 17:40 Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳиндистон Бош вазирига ҳамдардлик телеграммаси йўллади ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
31.10.2022 13:50 Ҳиндистонда кўприкнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 141 нафарга етди ASTANA. Kazinform - Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида кўприкнинг қулаши оқибатида камида 141 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Kazinform BBCга таяниб.
03.10.2022 17:45 Покистондаги тошқинлар оқибатида 1700 га яқин одам ҳалок бўлди ISLAMABAD. Sinhua – Кazinform – Покистонда июн ойи ўрталарида бошланган муссон ёмғирлари ва тошқинлар оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 1695 кишига етди, яна 12865 киши жароҳат олди.
02.10.2022 14:20 Ҳиндистонда трактор ҳовузга қулаши оқибатида тиркамадаги 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди NEW DELHI. ТАSS - Кazinform - Йўловчиларни олиб кетаётган тиркамали тракторнинг ағдарилиб, ҳовузга қулаши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. NDTV телеканалининг якшанба кунги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
04.09.2022 09:44 Ҳиндистоннинг Бихар штатида чақмоқ уриши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди NEW DELHI. SINHUA-Кazinform - Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Бихар штатида сўнгги пайтларда момақалдироқ ва кучли ёмғирлар кузатилди. Бир кунда чақмоқ уриши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти далада меҳнат қилаётган фермерлардир. Бу ҳақда шанба куни Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Sinhua агентлигига таяниб.
31.08.2022 17:29 Покистондаги тошқинлар оқибатида 1100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ISLAMABAD. Кazinform - Кучли ёмғир ва сув тошқинлари Покистон ҳудудининг учдан бир қисмини сув босди, мингдан ортиқ одам, жумладан, болалар ҳалок бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири Daily Мail сайтига таяниб.
26.08.2022 23:15 Толибон Афғонистонда криптовалюта муомаласини тақиқлади NUR-SULTAN. Kazinform - «Толибон» радикал ҳаракати ҳукумати (Қозоғистон Республикаси ва бошқа мамлакатларда тақиқланган) назорати остидаги Афғонистон Марказий банки мамлакатда криптовалюта ишлаб чиқариш ва муомаласига тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги жума куни афғон полициясининг юқори мартабали зобитига таяниб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
22.08.2022 21:10 Афғонистон ва Покистонда ўнлаб одамлар тошқин қурбони бўлди KABUL. Кazinform - Афғонистон шарқида ва Покистоннинг қўшни ҳудудларида мавсумий ёмғирлар сабаб бўлган кучли сув тошқинлари бир кечада ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири АBC Newsга таяниб.