Жорий йилда Қозоғистон қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар қарийб 1,5 баравар ошди ошди
7 Декабрь 16:53

Жорий йилда Қозоғистон қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар қарийб 1,5 баравар ошди ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар барқарор ўсиб бормоқда: йил давомида соҳага йўналтирилган капитал қўйилмалар ҳажми 46,3 фоизга ошган, дея хабар беради Kazinform Ranking.kzга таяниб.

Жорий йилнинг ўн ойи якунларига кўра, мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми йилига 46,3 фоизга ошиб, 603,4 миллиард тенгега етди (бир йил аввал – 412,5 миллиард тенге). Сўнгги беш йилда инвестициялар йилига ўртача 24,3 фоизга ўсган.

Бундан ташқари, мамлакатда капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестициялар улуши ҳам сезиларли ошиб бормоқда: агар беш йил аввал бу кўрсаткич 3,6 фоиз бўлган бўлса, ҳозир 6,1 фоизни ташкил этмоқда.

Янгиликлар

Архив