Жорий йилда Қозоғистонда экин майдонлари 105 минг гектарга кенгайди
25 Май 18:05

Жорий йилда Қозоғистонда экин майдонлари 105 минг гектарга кенгайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда экин майдони 105 минг гектарга оширилди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилқайр Тамабек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳокимликлардан олинган маълумотларга кўра, 2022 йил учун экин майдонларининг прогноз тузилмаси шакллантирилди. Умумий экин майдони 23,1 миллион гектарни ташкил этади. Бу 2021 йилга нисбатан 105 минг гектарга кўпдир. Ем-хашак экинлари майдонлари сезиларли даражада ортиб, 3,6 миллион гектарга етди. Картошка, кунгабоқар ва сабзавот, яъни ижтимоий экин майдонлари ҳам кенгайтирилди. Давлат раҳбарининг жорий йилги баҳорги экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича топшириқларини бажариш мақсадида вазирлигимиз томонидан вилоятлар ҳокимликларида бир неча бор йиғилишлар ўтказилди», — деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, дала ишлари, фермер хўжаликларини уруғлик, агрокимёвий воситалар, техника, молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Республика тезкор штаби ташкил этилди.

«Штамбга барча манфаатдор орган ва ташкилотлар, шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари киради. Ҳар ҳафтада штаб йиғилишлари ўтказиб турилади», — деди Абилқайр Тамабек.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив