USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Жорий йилда Қозоғистонга 20 миллиард доллар сармоя киритилади

29 Ноябрь 15:15
Баҳам кўринг:
Жорий йилда Қозоғистонга 20 миллиард доллар сармоя киритилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонга 20 миллиард AҚШ доллари миқдорида сармоя киритилади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Aлишер Aбдиқадиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Туркия билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этади – ҚР Бош вазири

«Шунингдек, дунёда инвестицияларни жалб қилишнинг бир қанча асосий тенденциялари мавжуд. Янги саноат инқилоби ва қиймат занжирининг мураккаблиги шароитида IТ ва хизматлар соҳасидаги лойиҳалар кўпроқ сармояни жалб қилади. Инвестор учун йирик бозорларнинг яқинлиги, малакали кадрлар мавжудлиги, инфратузилманинг мавжудлиги ва логистика қулайлиги каби омиллар биринчи ўринга чиқади. Маъмурий тартиб-қоидалар учун, масалан, «бир дарча» онлайн механизмлари орқали рақамли хизматларнинг мавжудлиги потенциал инвесторлар учун сигналдир», - деди А. Aбдиқадиров Марказий коммуникациялар хизматида.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Қозоғистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми рекорд даражада 30 фоизга қисқарди ва 17 миллиард AҚШ долларини ташкил этди.

«Бу йил эса ижобий тенденция кузатилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 6 ойи якунлари бўйича мамлакатимиз иқтисодиётига 11,1 миллиард AҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30,4 фоизга (2020 йилнинг 6 ойи — 8,5 миллиард доллар) кўпдир. Жорий йил якунлари бўйича 20 миллиард AҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этиш кўзда тутилган. 2023 йилга бориб инвестициялар пандемиядан олдинги даражага (24,4 миллиард доллар) етиши кутилмоқда», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив