Жорий йилнинг 1 сентябрида Қозоғистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланади
17 Май 11:23

Жорий йилнинг 1 сентябрида Қозоғистонда аҳолини рўйхатга олиш бошланади

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 1 сентябридан 30 октябрига қадар Қозоғистонда умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади. Рўйхатга олиш «Қозоғистонда ҳар одам муҳим! В Казахстане каждый важен!» шиори остида таш этилади, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюроси маълумотига кўра, рўйхатга олиш жараёни тўла автоматлаштирилиб, унга замонавий рақамли технологиялар киритилади.

Жорий йилда фуқароларга анкетани онлайн-режимда шахсан тўлдириш ва кўча оралаш пайтида офлайн тўлдириш имкониятлари таклиф этилмоқда.

1 Сентябрдан бошлаб sanaq.gov.kz махсус сайти иш бошлайди. Бунда қозоғистонликлар 15 октябрга қадар онлайн-режимда рўйхатга олишга боғлиқ барча саволларга жавоб олиши мумкин.

Анъанавий ялпи кўча оралаш 1-30 октябрь оралиғида юритилади ва у белгиланган муддатда рўйхатдан онлайн-режимда ўтмаган респондентлар орасида олиб борилади.

«Анънавий жараённинг янгилиги – интервьюерларнинг кўча оралаш пайтида электрон планшетлардан фойдаланишидир. Бу рўйхатга оладиган ходимлар меҳнатини енгиллаштириш, ахборотлар сифатига инсон омилинининг таъсирини камайтириш, ИИНни киритиб, рўйхатга олиш маълумотларининг аниқлик даражасини орттириш, қоғоз ва идора воситаларини бирмунча иқтисод қилиш, шунингдек, интервьюерлар учун қулайлик яратиш ва уларнинг ихчамлигини орттиришга имкон беради.

Рўйхатга олиш пайтида маълумотлар тўплаш учун мувофиқлаштирувчи ахборот сифатида анкета иштирокчисининг ИИНидан фойдаланилади.Бу ахборотнинг такрорланмаслигини таъминлашга имкон яратади», - деб аниқлик киритди муассасадан.

Янгиликлар

Архив