USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 ойи давомида ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсишни сақлаб қолди

30 Ноябрь 11:40
Баҳам кўринг:
Жорий йилнинг 10 ойи давомида ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсишни сақлаб қолди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитлар берилади Алматида саноат объектлари ишга туширилмоқда Турк ишбилармонлари Қозоғистонда фаолиятини давом эттириш ниятида

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида 2025 йилгача ишлаб чиқариш саноати ўсишини 1,5 баробарга ошириш бўйича топшириқ берди. Бу мақсад «Nur Otan» партиясининг cайловолди платформасида ўз ифодасини топган. Бунга эришиш учун иккита асосий вазифа бор. Биринчидан, Индустриялаштириш харитаси доирасида ишлаб чиқариш саноатида янги лойиҳалар ва йирик инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш. Иккинчидан, «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонун лойиҳасида назарда тутилган саноатни давлат томонидан рағбатлантиришнинг янги чора-тадбирларини амалга ошириш», – деди Б. Атамқулов.

Унга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноати барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Кўрсаткич индекси 5,8 фоизга ўсиб, 13,4 трлн тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпдир. Саноатнинг деярли барча тармоқларида ижобий динамика кузатилмоқда.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив